Корея Республикаси билан ҳамкорликда малака ошириш

Ўзбекистон Республикаси Президантининг ПҚ5130-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ўрта ва узоқ муддатга Корея Республикаси етакчи тиббиёт муассасаларида давлат маблағлари ҳисобидан малака ошириш учун юборилувчилар рўйхати тузилди ва Соглиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди. Бугун 1 - Сентябр Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллардан малака ошириш учун конкурсдан муваффақиятли ўтган ходимларнинг биринчи гурухи, 11 киши ўрта ва узоқ муддатга Корея Республикаси етакчи тиббиёт муассасаларида давлат маблағлари ҳисобидан малака ошириш учун кузатилди.