Юртимизнинг тизимдаги раҳбар ходимлари Сингапурда малака оширади

Юртимизнинг тизимдаги раҳбар ходимлари Сингапурда малака оширади

Президентимизнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ҳам қатор ҳамкорлик битимлари имзолангани ҳақида хабар бергандик. Хўш, ушбу келишувлар қандай қўшма лойиҳаларни ўз ичига олади?

Амрилло Иноятов,
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири:

— Ташриф асносида тиббий таълим, кадрлар малакасини ошириш, илғор даволаш-профилактика муассасаларини ташкил этиш ва фармацевтика йўналишлари бўйича қатор келишувларга эришилди.

🏢 Хусусан, давлатимиз раҳбари топшириғига кўра эндиликда “Nanyang Polytechnic International” университети билан ҳамкорликда юртимиздаги даволаш-профилактика муассасалари ходимлари соҳа бошқаруви, тиббиёт инженерияси, тизимда ахборот технологиялари, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш йўналишлари бўйича Сингапурда малака оширади ва қайта тайёрланади.

📌 Шунингдек, бу ерда тиббиётимиз учун муҳим ҳисобланган ҳамширалар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳам йўлга қўйилади.

📊 Қўшма лойиҳа учун айнан бу олий таълим даргоҳининг танланиши бежиз эмас. Чунки 1992 йилда ташкил этилган ушбу муассаса нафақат Сингапур, балки жаҳондаги энг яхши давлат университетларидан биридир. Хусусан, у илмий изланишлар сифати бўйича (QS) дунё олий ўқув юртлари рейтингида 19-ўринда туради.

🗓 2007 йилдан ҳозирги кунгача бу ерда 40 та давлатнинг 20 мингдан ортиқ мутахассислари ўз малакасини оширгани ҳам мазкур ўқув юртининг салоҳияти нечоғли юқори эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

‼️Чунончи, бир ой аввал ушбу университетда 23 нафар ўзбекистонлик тиббиёт ходими ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб қайтганди. Жорий йил март ойидан бу борадаги ҳамкорлик кўлами янада кенгаяди.