“Ўсмаларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг XIX конференцияси бўлиб ўтди

Хивада дунёнинг етакчи онкологлари нуфузли конференцияда иштирок этди

Хива шаҳрида “Ўсмаларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг XIX конференцияси бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган анжуманда маҳаллий мутахассислар билан бир бирга, Ҳиндистон, Корея, Туркия, Миср, Буюк Британия, Россия ва Қирғизистон каби дунёнинг 20 дан зиёд давлатлари вакиллари иштирок этди.

Шу жумладан РИО ва РИАТМ Тошкент шахри филиалидан бир нечта шифокрлар иштирок этди.