Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2021 йил N5130 сонли "АҲОЛИГА ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ОНКОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" ги қарори ижро этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2021 йил N5130 сонли "АҲОЛИГА ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ОНКОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" ги қарори билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиалогия илмий амалий тиббиет маркази ва хар бир худуд филиалларига маммоскрининг ўтказилиши учун мобил мобилмаммограф автомашиналари топширилди.
Маммоскрининг - бу аёллар учун кўкрак бези саратони келиб чиқиш хавфининг олдини олиш мумкин бўлган муҳим текширув усулларидан биридир. Касаллик қанча эрта аниқланса, унинг даволаш натижалари ҳам шунчалик самарали бўлади. Маммографияда сут безидаги ўсмани аёл уни пайпаслаб аниқлашидан анча аввалроқ аниқлаш мумкин.
Агар ўсма кичик ўлчамда ва сут бези тўқимаси ичида (чегараланган) бўлса, даводан сўнгги беш йиллик яшаш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилади.