РИО ва РИАТМ Тошкент шахар филиали бош шифокори Исхаков Дониёр Махмудович ва диагностика бўлими мудири Саидов Носир Тахировичнинг туманларга ташрифи

РИО ва РИАТМ Тошкент шахар филиали бош шифокори Исхаков Дониёр Махмудович ва диагностика бўлими мудири Саидов Носир Тахирович Ўзбекистон Республикаси президенти қарори, ПҚ 5130 (27.05.2021 й.) “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш  тизимини  янада такомиллаштириш тўғрисида” қай даражада амалга оширилаётганлигини билан танишиш учун Олмазор тумани МКТП (Мобил-07) ва Юнусобод тумани, 54 поликлиника (Мобил-15) га ташриф буюрди ва олиб борилаётган ишлар билан танишди. Иш жараёнида келиб чиқган барча таклифлар ўрганилди.